Исроилнинг экспорт институти маълумотига асосланиб IZRUS сайтининг хабар қилишича, 2010 йилнинг 11 ойи давомида Исроил-Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулот айланмаси 23,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 18,8 миллион долларни ташкил қилганди.
Бироқ Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2010 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон-Исроил ўртасидаги маҳсулот айланмаси 38,5 миллион долларни ташкил этган.
Айни пайтда Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Хилел Нюман Озодлик билан суҳбатда расмий маълумотлар Ўзбекистон-Исроил ўртасидаги ҳамкорлик қамровини тўлиқ акс этира олмаслигини айтди.
- Шуни айтишим мумкинки, ўзаро ҳамкорлик турли соҳаларни ўз ичига олган. Эълон қилинган расмий рақамлар ўзаро алоқалар қамровини тўла акс эттира олмайди. Ўзаро алоқалар юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа соҳаларни ҳам ўз ичига олади. Агар бу соҳаларни жамласангиз, расмий рақамлардан кўра кўпроқ бўлади, - деди Исроилнинг Тошкентдаги элчиси.
Хилел Ньюман 2011 йилда Ўзбекистон-Исроил алоқалари янада ривожланиши кутилаётганини айтди.