Феврал ойида Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида икки томонлама йиллик маслаҳатлашув бўлиб ўтади.
Буни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 19 январ куни Техас штатининг Хюстон шаҳрида қилган чиқишида айтди.
АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича устивор мақсадлари ҳақида сўзлаган Блейк Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама маслаҳатлашув ўтказишдан мақсад ҳар бир давлат билан диалогни кенгайтиришдан иборат эканини урғулади.
15 декабр куни журналистлар билан муцлоқоти чоғида Роберт Блейк 2010 йилда АҚШнинг Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари билан алоқалари мустаҳкамланганини айтган эди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги биринчи икки томонлама маслаҳатлашув 2009 йил декабрида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган.