Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2025, Тошкент вақти: 14:20

Аҳмадийнажод Эрон парламентига мактуб йўллади


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига ўзи кўрсатган Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Акбар Солиҳий номзодини қабул қилишини сўраб, парламентга юзланди.

Бу ҳақда Эрон расмий телевидениеси берган хабарга кўра, президент Аҳмадийнажод парламентга мактуб йўллаган ва бу лавозимга у маъқул кўрган энг муносиб номзод Солиҳий эканини айтган.

Али Акбар Солиҳий ўтган йил декабр ойида собиқ Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий лавозимини тарк этганидан буён вазирликка вақтинчалик раҳбарлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, у 2009 йилдан буён Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги вакили сифатида Теҳронни ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда гумонлаётган Ғарб давлатлари билан музокаралар юритиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG