Британиянинг нуфузли Financial Times газетасида 23 январ куни эълон қилинган мақола сарлавҳаси “Ғарб Каримов реабилитациясини нишонламоқда” деб номланади.
“Беш йил аввал Андижонда юзларча фуқароларни қирғин қилган Каримов Брюсселда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен¸ Европа комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозо билан учрашади.
Гарчи Каримов Брюсселга келган бўлса-да¸ на Белгия ҳукумати¸ на Европа Иттифоқи ва на НАТО уни таклиф қилганини тан олмаëтир.
Бу сафарнинг нақадар баҳсталаб эканининг яна бир белгиси сифатида¸ Европа Иттифоқи президенти Ҳерман ван Ромпей ва Белгия қироли Алберт II Каримов билан учрашмайди”¸ деб ëзади Financial Times.
Газетанинг ëзишича¸ Каримовнинг Брюсселга келгани нақафар эркин матбуот ва Европадаги ноҳукумат гуруҳлари¸ балки ҳатто Европа сиëсатчиларининг ҳам эътирозига сабаб бўлмоқда.
“ЕИ нинг Каримов билан учрашиши учун ҳали жуда эрта эди. Уни Брюсселга олиб келишдан аввал ЕИ инсон ҳуқуқлари ва сиëсий ислоҳотлар борасида илгари силжиш бўлишини талаб қилишлари лозим эди”¸ дейди Британия нашри суҳбатлашган юқори лавозимли Европа расмийси.
“Ўзбек диктатори Брюсел сафари билан Европа Иттифоқи билан ачомлашмоқда” деган сарлавҳа қўйди Каримов сафарига эътироз билдирган Британиянинг яна бир нашри “ The Telegraph”.
Ислом Каримовнинг душанба куни сафари Европа иттифоқи бу совет республикаси санкциялар қўллаганидан бери Брюсселга қилаëтган илк ташрифидир¸ дер экан бу мақола муаллифи ҳам Андижондаги қонли воқеаларни ëдга олади ва Каримовнинг сафари атрофида юзага келган Брюсселдаги ўнғайсизликка эътибор қаратади.
“Президент Каримовнинг ўзи Брюсселга келди ва билишимча унинг асосий учрашуви НАТО Бош котиби билан бўлади. Биз ҳам у Брюсселга келган экан учрашишга қарор қилдик. Аммо бизнинг томондан унга ҳеч қандай таклифнома жўнатилмаган”¸ дея Европа комиссияси раиси Баррозонинг матбуот котибидан иқтибос келтирилади ушбу мақолада.
Айни шундай¸ Белгия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Барт Оври ҳам британиялик мухбирларга ўз ҳукуматининг Каримовни Брюсселга таклиф қилмаганини айта туриб¸ Европа матбуотидаги танқидлар Европа комиссиясидагилар ғашига тегаëтганини билдирган.
Европа комиссияси ва Белгия ҳукумати Ўзбекистон диктаторини биз Брюсселга чақирмадик¸ деб турган бир пайтда¸ Global Post нашри бу ташриф учун НАТОни маъсул деб топди ва ўз мақоласига “НАТО дунëдаги энг ëмон диктаторга мезбонлик қилмоқда” деб сарлавҳа қўйди.
“Уни ким Брюсселга таклиф қилгани ëки унинг бу шаҳарга ўзича келган-келмаганидан қатъий назар¸ дунëнинг энг ëмон диктатори деб тамға қўйилган Каримов Европа комиссияси президенти Баррозо¸ НАТО Бош котиби Расмуссен билан бир стол атрофида ўтиради.
Бу эса¸ Каримовнинг жамоатчилик билан ишлаш бобидаги катта ютуғи¸ инсон ҳақлари учрашув марказида бўлади деб қанчалик бонг урмасин¸ Европа комиссия учун уятли ҳодисадир”¸ деб ëзади Global Post.
2005 йилда тинч намойишга йиғилган ўз халқига қарши ўт очтирган Ўзбекистон раҳбарининг Европа расмийлари билан учрашаëтганини Германия ва Португалиянинг ҳам етакчи нашрлари кескин танқид қилди.
Айни пайтда¸ Ислом Каримовнинг 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Тошкентга қарши санкциялар жорий қилиб¸ сиëсий мулоқт мазкур воқеалар юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказилгунга қадар тўхтатилишини эълон қилган Европа Иттифоқи бош қароргоҳига келгани Россия матбуоти назаридан ҳам четда қолмади.
Ғарб нашрлари каби Независимая газета ҳам Ғарбни иккиюзламачиликда айблар экан¸ мақоласига “Европа санкцияларни газ манфаатларига алмаштирди”¸ дея сарлавҳа қўйди.