Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:44

ЭлБарадей: Муборак лавозимини бугун тарк этиши керак


Миср мухолифати вакилларидан бири Муҳамад ЭлБарадей мамлакатда Миллий бирлик ҳукумати тузилишига йўл очилиши учун президент Ҳусни Муборак лавозимини бугун тарк этиши керак, деб баёнот берди.

Нобел Тинчлик муокофоти совриндорининг бу баёноти унинг CNN телеканалига берган интервюси чоғида янгради.

ЭлБарадей шу йўл билангина ҳукуматни тинч йўл билан алмаштириш ва эркин сайловларга йўл очиш мумкинлиги ҳақида гапирди.

Халқаро Атом энергияси агентлиги собиқ раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей 27 янавар куни Европадан Мисрга қайтган эди.

Бугун эрталаб Мисрдаги таъқиқланган йирик мухолиф ҳаракатлардан бири бўлган Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи ЭлБарадейни Ҳусни Муборак режими билан воситачи сифатида қувватлашини билдирди.

Қоҳира кўчаларида эса ҳануз 100 минглаб одам норозилик намойишларини давом эттирмоқда.

Ўтган тунда шаҳар бўйлаб катта миқдорда талончилик ва вандалзим ҳаракатлари кузатилгани боис кўчаларда полициячилар сони оширилди.

Полиция ходимлари бўлмаган ҳудудларда эса аҳоли вакилларидан тузилган гуруҳлар халқ мол-мулкини қўриқламоқда.

Бугун кун давомида намойишчилар ва полиция ўртасида кучли тўқнашувлар бўлганига оид хабарлар берилмади. Аммо, ҳарбий самолётлар Қоҳира узра пастлаб парвоз қилиб тургани кузатилди.

Эслатамиз, Мисрда норозилик намойишлари бошланган сўнгги 5 кун ичида 100 га яқин одам ўлгани, мингдан ортиғи жароҳатлангани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG