Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2025, Тошкент вақти: 20:28

ЭлБарадей: Муборак лавозимини тарк этиши керак


Миср мухолифати вакилларидан бири Муҳаммад ЭлБарадей мамлакатда тинч йўл билан ҳокимият алмашинувини амалга ошириш ва мисрликлар янги ҳаётни бошлаши учун амалдаги президент Ҳусни Муборак лавозимини тарк этиши лозим, деб баёнот берди.

Якшанба куни оқшом Таҳрир майдонида йиғилган минглаб норозиларга қарата сўзлаган ЭлБарадей намойишга чиқиш билан мисрликлар ўз ҳаққини қўлга олганини айтди.

- Мен бу ерга ҳаётимиздаги энг бахтиёр кунларда сиз билан бирга бўлиш учун келдим. Бугун мен ҳар бирингизнинг кўзларингизга боқа оламан. Бугун сиз мисрликлар яшаш ва озодлик учун ҳаққинингизни қайтиб олдингиз”, деди Муҳаммад ЭлБарадей.

Мисрда 30 йилдан буён ҳокимиятда ўтирган президент Ҳусни Муборакнинг истеъфоси талаб қилинган намойишлар ҳануз давом этмоқда.

Сўнгги 6 кун ичида, хабарларга кўра, 100 дан ортиқ одам ўлган, мингдан ортиғи жароҳатланган.

Хориж давлатлари эса бу давлатга сайёҳликка борган фуқаролари эвакуациясини бошлаган.
XS
SM
MD
LG