Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:29

ЕИ Туниснинг тахтдан ағдарилган президенти ҳисобларини музлатди


T
T
ЕИ ташқи ишлар вазирлари Брюсселдаги йиғинда Туниснинг ўтган ой ҳокимиятдан ағдарилган президенти Бин Али ва унинг рафиқаси Лайло Трабелси банк ҳисобларини музлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Туниснинг ҳозирги раҳбарияти шундай сўров билан Европа Иттифоқи раҳбариятига мурожаат қилган эди.

ЕИ ичкарисидаги дипломатик манбага кўра, бундай чора Бин Али атрофида бўлган бошқа тунислик собиқ расмийларга нисбатан ҳам жорий этилиши мумкин.

Тунисга 23 йил раҳбарлик қилган Бин Али давлат хазинасидан йирик миқдорда маблағларни ўз фойдасига ноқонуний ўзлаштириш ва талон-тарож қилганликда гумонланади.
XS
SM
MD
LG