Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:35

ЭлБарадей: Муборак кетмагунча мулоқот йўқ


Мисрда бугун эрталабдан “миллионлар марши” акциясини бошлаган намойишчилар сони Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида 2 миллиондан ошгани айтилмоқда.

Шунингдек, Искандария шаҳрида 50 минг одам намойишга чиқди. Минглаб одам иштирокидаги намойишлар Сувайиш, Асют, Мансурра ва Луқсор шаҳарларида ҳам кузатилди.

Айни пайтда мухолиф етакчиси Муҳаммад ЭлБарадей Ҳусни Муборакни қон тўкилишини эҳтимолдан соқит қилиш учун жума куни келмасидан ҳукуматни тарк этишга чақирди.

- Мисрликларнинг биринчи талаби шуки, бу халқ мамлакатда хавфсизлик, озодлик ва демократияга асосланган янги ҳаётни бошлаши учун президент Муборак ҳокимиятни тарк этиши керак”, деди ЭлБарадей.

Унинг иштирокидаги Миср мухолифатчилари Муборак ҳокимиятдан кетмагунча ҳеч қандай мулоқотга бормаслиги ҳақида қўшма баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG