Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:38

Эроннинг тез орада атом қуролига эга бўлиши тахмин қилинмоқда


Натанздаги ядровий иншоот.
Натанздаги ядровий иншоот.
Лондондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институти¸ агар Эрон истаса, бир ёки икки йилда ядровий қурол яратишга қодир экани ҳақида баëнот берди.

"Агар Эрон раҳбарлари шу йўлдан боришга қарор қилса, далиллар шуни кўрсатадики, мамлакат ядровий қурол ишлаб чиқариш имкониятига эга", дейилади ташкилот 3 феврал куни эълон қилган ҳисоботда.

Ҳужжатда айтилишича¸ Эроннинг Натанздаги уранни тўйинтириш объектидаги 4000 центрифугадан атом қуроли яратиш мақсадида максимум фойдаланилса, бир йилу етти ойдан кейин биринчи атом бомбаси учун етарли миқдорда "юқори даражада тўйинтирилган" уран ишлаб чиқариш мумкин.
XS
SM
MD
LG