Линклар

Шошилинч хабар
15 июн 2025, Тошкент вақти: 05:19

Мюнхен анжуманида Миср асосий масала бўлди


Мисрдаги сиёсий воқеалар Германиянинг Мюнхен шаҳрида хавфсизлик бўйича ўтаётган анжуман кун тартибида асосий масала бўлди.

Анжуманда сўзлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрда вазият мураккаблашиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.

- Мисрда катта иқтисодий босим юзага келмоқда. Асосий газ қувурлари соботаж қинингани ҳақида хабарлар олинмоқда. Миср ичкариси ва ташқарисида бўлган раҳбарлар назоратидан ташқари жуда кўп хатти-ҳаракатлар бўлмоқда, деди АҚШ Давлат котиби.

Мюнхен анжуманда АҚШ Давлат котибидан ташқари Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати бўйича мутасаддиси Катерин Эштон, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва бошқа давлатлардан келган юқори лавозимли расмийлар иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG