Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:16

Миср мухолифати: ҳукумат билан мулоқот "дастлабки қадам"


Мисрда мухолифат гуруҳлари сиёсий бўҳронга чек қўйиш ҳақидаги ҳукумат таклифлари етарли эмаслигини айтмоқдалар.

Фаолияти таъқиқланган Мусулмонлар биродарлиги ва бошқа гуруҳлар вакиллари 6 феврал куни ҳукумат билан музокара ўтказдилар.

Ҳукумат расмийлари конституцияни ислоҳ қилишни таклиф қилди, бироқ мухолифат сўзлашувлар фақат дастлабки қадам эканини айтди.

Миср ҳукумати “март ойининг биринчи ҳафтасига қадар” ислоҳотлар ҳақидаги таклифларни ўрганиш учун томонлар ҳакамлар ва сиёсатчилардан иборат қўмита тузишга келишиб олганларини билдирди.

Шунунгдек, ҳукумат ўзгаришлар қандай амалга ошишини кузатиш учун президент Ҳусни Муборак ўз лавозимида қолишига ишора қилди.

Сўзлашувларда иштирок этмаган Нобел тинчлик мукофоти соҳиби Муҳаммад ЭлБарадей музокаралар жараёни “шаффоф бўлмагани”ни айтди.

Айни пайтда Қоҳиранинг Таҳрир майдонида минглаб фуқаро президент Ҳусни Муборакнинг истеъфога чиқиши талаби билан 14-кун намойишни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG