Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:45

Бугун Баҳрейнда "Ғазаб куни"


Бугун Баҳрейнда норозилик намойишлари ўтказилиши кутилмоқда.

"Ғазаб куни", деган ном остида ўтказиладиган норозилик намойишларида баҳрейнликлар ислоҳотлар ўтказилишини ҳамда эркинликлар берилишини талаб қилмоқчи.

Кеча Баҳрейннинг шиалар яшайдиган Қарзақан қишлоғида бўлиб ўтган норозилик акциялари давомида намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди ва натижада 21 га кирган бир йигит ўқ еди. Бир неча киши тан жароҳати олди.

Баҳрейн Форс кўрфазидаги Баҳрейн оролида жойлашган араб давлатидир.
XS
SM
MD
LG