Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:34

Ливияда намойишчилар ва полиция тўқнашди


Ливиянинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Бенғозида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Гувоҳлар ва маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, инсон ҳуқуқлари фаоли қўлга олинганидан ғазабланган намойишчилар хавфсизлик кучлари ва ҳукумат тарафдорлари билан тўқнашган.

Ҳозир шаҳарда вазият тинч экани айтилмоқда. Хабарларга кўра, 16 февралга ўтар кечаси тош ва ёқилғи тўлдирилган шиша ("Молотов коктейли") билан қуролланган бир неча юз намойишчи автомобилларга ўт қўйган ва полиция билан тўқнашган.

Маҳаллий газета хабарига кўра, зўравонликлар пайтида 14 киши, жумладан, 10 нафар полиция ходими енгил жароҳатланган.

Айни пайтда, давлат телевидениеси пойтахт Триполи ва бошқа шаҳарларда Ливия Президенти Муаммар Қаддафийнинг тарафдорлари уни қўллаб намойиш ўтказганини тасвирловчи лавҳани намойиш қилди.

Бу Араб давлатларида ҳукуматга қарши исёнлар бошланганидан бери Ливияда бўлиб ўтган биринчи норозилик акцияси бўлди.
XS
SM
MD
LG