Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2025, Тошкент вақти: 06:00

Каримов матбуот котиби ва Тошкент ҳокимини алмаштирди


Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, президент Ислом Каримов ўз матбуот котиби Улуғбек Ҳасановни ва Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаевни вазифаларидан бўшатган.

Бу ҳақда бир қатор интернет нашрлар, жумладан Россиянинг Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Тошкент шаҳарига вақтинчалик ҳоким этиб шу пайтгача шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Усмонов тайинланган.

Президент матбуот котиби вазифасини бажариб туриш эса Садриддин Суяровга топширилган.

Суяров ҳозирга қадар президент матбуот котиби ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
XS
SM
MD
LG