Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:30

Баҳрайнда вазият таранг


Баҳрайндаги намойишлар пайти ҳалок бўлган тўрт намойишчи бугун дафн этилади.

Пойтахт Манамадаги дафн маросими ҳукуматга қарши акцияга айланиб кетиши кутилмоқда.

Тўртавлон кеча Манамада хавфсизлик кучлари намойишчиларни шаҳар марказидан сиқиб чиқараётган пайтда ҳалок бўлишди.

Тўқнашувларда 200дан ортиқ одам жароҳатланди.

Баҳрайн армияси пойтахт Манаманинг асосий жойларини назорат қилаётганини билдирди ва тартибсизликлар олдини олиш учун йиғинлар ўтказишни ман этди.

Баҳрайнда оммавий тартибсизликлар душанба куни бошланган эди.

Тунис ва Мисрдаги ходисалардан илҳомланган баҳрайнлик намойишчилар ҳам ўз ҳаракатларини Facebook, Twitter тармоқлари орқали мувофиқлаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG