Баҳрайнда мухолифат ва намойиш иштирокчилари мамлакатни идора этаётган сунний қирол оиласи вакиллари билан мулоқот бошлаш учун шартларни илгари сурди.
Улар ҳукумат истеъфоси, сиёсий махбуслар озод этилиши ва аксилҳукумат намойишлари пайти норозиларнинг ҳалок бўлиши факти юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилишмоқда.
Хабарларга кўра, Баҳрайнда ўтган ҳафтада намойишлар хавфсизлик кучлари тарафидан куч билан тарқатилаётган пайтда олти одам ҳалок бўлган.
1971 йили Британия мустамлакачилигидан мустақилликка эришган Баҳрайнда бошқарувдаги сунний қирол оиласи ва аксариятни ташкил этган шиалар ўртасида танглик тез-тез юзага келиб туради.
АҚШ президенти Барак Обама, Британия ташқи ишлар вазири Уильям Хейг Баҳрайнда тинч намойишчиларга нисбатан куч қўлланилишини қоралади.
Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича масъули Кэтрин Эштон Баҳрайн ҳукумати ва мухолифатини зудликда мулоқот бошлашга чақирди.