Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий давлат телевидениеси орқали қисқа чиқиш қилиб, Венесуелага қочгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
- Мен Венесуэлада эмас, Триполидаман, - деди Қаддафий.
Ливия раҳбари ўзининг бир неча сониялик чиқишида мамлакат фуқароларини мустақил каналлар тарқатаётган хабарларга ишонмасликка чақирди.
Полковник Муаммар Қаддофий нефтга бой Ливияни 1969 йилдан буён идора этиб келади.
Айни пайтда Ливия пойтахти Триполида икки кундирки Қаддафий истеъфосини талаб этаётган намойишчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
Намойишчиларга қарата ҳарбий учқичлардан зарбалар берилгани ва бунинг оқибатида юзлаб одам нобуд бўлгани ҳақида хабарлар бор.
Кеча Ливия ҳукумати буйруғига бўйсунмаган айрим ливиялик учувчилар икки ҳарбий учқични Малтага қўндириб, сиёсий бошпана сўрашган эди.
Улар намойишчиларга қарата ҳаводан зарба бериш ҳақида буйруқ олганликларини билдирганлар. Яна икки ҳарбий учқич Бенғозига қўнди.
Бир неча кун давом этган тартибсизликлар ортидан Ливиянинг иккинчи йирик шаҳри Бенғози намойишчилар назоратига ўтган.
Париждаги Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси маълумотларига кўра, намойишчилар Сирте, Тобрук, Мисрата, Хомс, Тархуна, Зентен, Ал Завия ва Зовра шаҳарларида ҳам назоратни қўлларига олганлар.
Ливия кўчаларида ҳукуматга қарши норозиликлар кучайиб борар экан, мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафийнинг яқин сафдошлари ундан юз ўгира бошлаган.
Ливия Адлия вазири Муҳаммад Обуд ал Жалил ҳукумат кучлари намойишларни куч билан бостиришига норозилик белгиси сифатида лавозимидан истеъфо берди.
Ливиянинг Араб лигасидаги доимий вакили Абдул ал-Хоний ҳам инқилобчилар томонига ўтганини билдирди.
Ливиянинг БМТдаги доимий вакили Иброҳим Дабашший Қаддафий режимини геноцидда айблади ва полковникни зудликда истеъфо беришга чақирди.
- Ливияда бўлаётган бугунги ҳодисалар, жумладан, мамлакат раҳбари Қаддафийнинг ўғли Ливия халқига қарши уруш эълон қилаётганини кўриб, жим турмасликни, Ливия халқи фарёдини жаҳон аҳлига етказишни лозим топдик, - деди Иброҳим Дабашший.
Халқаро ҳамжамият Ливияда намойишчиларга нисбатан куч қўлланишини кескин қораламоқда.
Душанба кечқурун АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливия раҳбариятини қон тўкилишларни зудликда тўхтатишга чақирди.
Клинтон ўз мурожаатида Ливия ҳукуматига умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларини, жумладан, сўз ва фикр эркинлигини ҳурмат қилиши кераклигини эслатди.
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом мамлакатдаги қон тўкилишлар ҳақидаги хабарларни рад этди.
Давлат телевидениеси орқали чиқишида Сайфул Ислом Ливия авиацияси пойтахт Триполида намойишчиларга зарба бермаганини айтди.