Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:13

Даврон Ғойипов: Рок-н-ролл шайтоний эмас


Ўзбекистоннинг давлат телевидениеси рок ва рэп йўналишидаги мусиқани "ёвуз кучлар яратган шайтоний мусиқа" деб таърифлаган.

Ўзбекистон телеканали орқали бир томонлама тайёрланган кўрсатувда рок ва рэп мусиқаси ўтган асрнинг 50-йилларида пайдо бўлгани ва ёшларнинг миясини заҳарлаш, улар орасида аҳлоқсизликни тарғиб этиш учун яратилгани даъво қилинади.

"Оригинал" рок гуруҳи асосчиси ва солисти бўлган Даврон Ғойипов рок-н-ролл мусиқасида Марказий Осиё оҳангларини ҳам эшитиш мумкин экани ва рок-н-роллни шайтоний деётганлар фикрига қўшилмаслигини айтди.

- Айрим одамларнинг ўқимишсизлиги оқибати бу. Чиқиб буни шайтоний, уни шайтоний деб, одамларни йўлдан уриш керак эмас. Бу нотўғри. Агар рок мусиқанинг тагига етадиган бўлсак, улар бу мусиқани биздан олган бўлишса, ҳеч гап эмас. Чунки, кварта, квинтада бизникилар ўйнаган, - деди Даврон Ғойипов.
XS
SM
MD
LG