Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2023, Тошкент вақти: 12:34

Обама Ливиядаги зўравонликларни кескин қоралади


АҚШ президенти Барак Обама Ливияда тинч фуқароларга қарши куч қўлланганини кескин қоралади.

- Ливиядаги қон тўкилишлар, тинч намойишчиларга нисбатан таҳдидлар, уларни ўққа тутишга буйруқ беришлар дахшатли ва қабул қилиб бўлмас ҳолдир. Бу халқаро меъёрлар ва ахлоқ меъёрларининг бузилишидир ҳамда бу зўравонликка чек қўйилиши керак, - деди Обама.

Чоршанба куни Вашингтонда чиқиш қилган Обама Ливияда Муаммар Қаддафийга қарши чиққан намойишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқости этилишига Ливия ҳукумати жавобгар эканини таъкидлади.

- Ливия ҳукумати ўз мажбуриятларини бажармагани ва инсон ҳуқуқларининг мунтазам бузилиши учун жавобгардир, - деди Барак Обама.

Ливия борасида жамоатчилик олдида илк бор чиқиш қилган АҚШ раҳбари ўз маъмуриятига Ливия борасида чоралар дастурини ишлаб чиқишни тайинлаганини айтди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи расмийлари Ливия режимига нисбатан санкциялар қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганини айтган эди.

Франция президенти Николя Саркози Европа Иттифоқи мамлакатларини Ливия билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG