Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:04

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари масаласи муҳокама қилинди


Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларининг бузилиши айниқса қишлоқ жойларда кўп кузатилади.
Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларининг бузилиши айниқса қишлоқ жойларда кўп кузатилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тошкентда бола ҳуқуқлари мониторинги миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллашириш масалалари бўйича конференция ўтказди.

Марказий Осиё янгиликлар хизмати сайтининг тадбир ташкилотчиларига таянган ҳолда хабар қилишича, анжуманда бола ҳуқуқлари мониторинги бўйича давлат идоралари ва жамоатчилик ташкилотлари янада тиғизроқ ҳамкорлик қилишлари зарурлиги таъкидланган.

Иштирокчилар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази томонидан ишлаб чиқилган бола ҳуқуқлари миллий мониторингини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси лойиҳасини муҳокама қилдилар. Мазкур концепция бола ҳуқуқларини мониторинг қилишнинг янги моделини барпо қилишга қаратилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон парламентининг ҳар икки палатаси, вазирликлар, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган бу анжуманда, маълум бўлишича, бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилган. Қонун чиқариш палатаси қошида бола ҳуқуқлари мониторинги ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш, Бола ҳуқуқлари мониторинги бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилиш масаласини кўриб чиқиш кабилар шулар жумласидандир.

Айни пайтда мазкур муаммодан яхши хабардор бўлган кузатувчилар Ўзбекистон бола ҳақларига риоя қилиниши учун бу каби анжуманлар ўтказиш кифоя эмаслигини, бу жабҳадаги муаммоларни бартараф қилиши учун айнан мамлакат расмийларидан сиёсий ирода ва амалий ҳаракат талаб этилишини урғуламоқдалар.
XS
SM
MD
LG