Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:48

Ливия раҳбарига халқаро босим кучаймоқда


Ливиядаги намойишларни зўравонлик билан бостиришга уринаётган мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафийга халқаро босим кучаймоқда.

27 феврал куни Британия ҳукумати Қаддафий ва оила аъзоларининг дипломатик дахлсизлигини бекор қилди.

Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг телевидение орқали чиқишида Қаддафийни истеъфога чиқишга чақирди.

- Кеча кечқурун мен Британияда унинг (яъни Муаммар Қаддафийнинг), ўғилларининг, оила аъзолари ва унга тегишли хўжаликнинг дипломатик дахлсизлигини бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекдим. Энди у қандай мақомда экани бизга кундек равшан, - деди Виллиам Ҳейг.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливия режимига қарши янги санкция қўллаш ҳақидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

Ундан олдин АҚШ президенти Барак Обама Қаддафийни илк бор истеъфога чиқишга чақирган эди.

Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюцияни олқишлаган Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин эса бундай чора Ливияда фуқаролар уруши бошланишининг олдини олиш учун кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG