Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:40

Эрбақон Истанбулда дафн этилди


Туркияда мамлакат собиқ Бош вазири Нажмиддин Эрбақон жанозасига бугун ўн минглаб одам йиғилди.

Туркиядаги йирик исломий партия етакчиларидан бўлган Эрбақон якшанба куни 84 ёшида юрак хуружидан оламдан ўтди. Нажмиддин Эрбақон оёқ инфекцияси ташхиси билан жорий йил январида касалхонага ётқизилган эди.

1996 йилда Туркия коалиция ҳукуматининг Бош вазири бўлган Эрбақон 1997 йилда ҳарбийлар босими билан истеъфога чиққан эди.

Туркия Конституциявий суди дунёвий фаолиятга қарши айбловлар билан 1998 йилда Нажмиддин Эрбақон бошчилигидаги “Саодат” партиясини тақиқлаган.

Партияда бўлиниш юз бергани натижасида Туркиянинг ҳозирги Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилигида мўътадил қарашдаги аъзолар мустақил партия сифатида фаолият бошлади.
XS
SM
MD
LG