Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:04

Яманда энг йирик намойиш бўлди


Яман пойтахти Санада президент Али Абдуллоҳ Солиҳга қарши энг йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Солиҳнинг мухолифлари Сана Университети яқинидаги майдонга элтувчи кўчани тўлдирди. Марказий майдонда талаблар ва демократия тарафдорлари бир ҳафтадан бери чодир тикиб намойиш ўтказмоқда.

Мухолифат шу пайтгача энг йирик намойиш, дея баҳолаган норозиликдан аввал Солиҳ Исроилни Яман ва бошқа араб давлатларидаги намойишчиларга молиявий кўмак берганликда айблади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллай Яман расмийларини намойишчиларга нисбатан куч қўлламасликдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG