Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Диний озчилик масаласи бўйича Покистон вазири отиб кетилди


Шабҳоз Бҳатти.
Шабҳоз Бҳатти.
Кеча Исломободда Покистоннинг диний озчиликлар масаласи бўйича вазири отиб кетилди.

Полицияга кўра, қуролланган шахслар Шабҳоз Бҳатти уйидан чиқаётган пайтда унга ҳужум қилган.

Покистондаги Толибон ҳаракати суиқасд учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Покистон ҳукуматидаги ягона насроний бўлган Бҳатти Исломни таҳқирлаш учун ўлим жазоси кўзда тутилган қонунларни танқид қилгани учун исломий жанггарилар унга таҳдид қилиб келаётган эди.

Бу қонунлар ўтган йил ноябрда тўрт боланинг онаси бўлган насроний аёл Исломни таҳқирлаганлик айблови билан ўлимга ҳукм қилинганида бери жамоатчилик диққат марказида қолаётган эди.

Жорий йил бошида бу қонунни танқид қилган Панжоб вилояти ҳокими ҳам ўз тансоқчиси томонидан отиб ўлдирлиган эди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон чоршанба кунги қотилликни қоралади.

- Менимча, бу нафақат бир одамга қилинган ҳужумдир, балки Покистон асосчиси Муҳаммад Али Жиннаҳ тарғиб қилган толерантлик ва барча эътиқод вакилларига ҳурмат каби қадриятларга қилинган ҳужумдир, деди Клинтон.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллай рўй берган қотилликни қоралаб, Покистон ҳукуматини динни таҳқирлашга оид қонунларни ислоҳ қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG