Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:24

БМТ санкциялари Россияга 4 млрд доллар зарар келтириши мумкин


БМТ Муаммар Қаддафий режимига жорий қилган санкциялар Россияни 4 миллиард АҚШ долларига тенг қурол экспорти имкониятидан маҳрум қилиши мумкин.

Россия Технологиялари давлат ширкати раҳбари Сергей Чемезов Интерфакс ва РИА Новости агетликлари билан суҳбатда ана шундай тахминни илгари сурди.

Унинг айтишича, Ливиядаги вазият туфайли “Рособоронэкспорт” давлат ширкати “4 миллиард АҚШ долларига” тенг зарар кўрган.

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари каби Ливияга қурол эмбаргоси жорий қилиш қарорига қўшилди.

Араб давлатлари Хитой ва Ҳиндистондан кейин Россия қуроллари экспорт қилинадиган асосий бозор ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG