Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:43

Обама Карзайдан узр сўради


АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга АҚШ етакчилигидаги кучлар амалга оширган ҳаво ҳужуми оқибатида 9 афғон боласининг ўлдирилгани юзасидан “чуқур афсус” билдирди.

Оқ уйга кўра, Обама Карзай билан чоршанба куни видео-конференция орқали бир соат давомида мулоқот қилган.

"Президентлар бундай воқеалар террорчиликка қарши ҳаракатларга путур етказиши ҳақида муштарак фикр билдирдилар", дейилади Оқ уй баёнотида.
Шунингдек, баёнотда айтилишича, Обама ва Карзай икки давлат Афғонистондаги урушни тугатиш бўйича сиёсий ечимни топиш устида ҳамкорликни давом эттириш лозимлиги бўйича ҳам келишиб олганлар.

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони АҚШ генерали Дэвид Петрэус ҳам Кунар вилоятидаги амалиëтлар оқибатида болалар ҳалок бўлгани юзасидан узр сўради.
XS
SM
MD
LG