Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:55

Ливиядаги тўқнашувларда ўнлаб одам нобуд бўлди


Ливияда Қаддафийга тарафдор ва қарши кучлар ўртасидаги тўқнашувларда ўнлаб одам нобуд бўлган.

Рейтер ахборот агентлигининг маҳаллий аҳоли вакилларига таяниб хабар беришича, Қаддафийга тарафдор кучлар пойтахт Триполидан 50 чақирим ғарбда жойлашган Завия шаҳрида 30 одам, жумладан, исёнкорларнинг қўмондонларидан бирини ўлдирганлар.

Ҳозир ҳар икки томон ҳам Завия назорати остида экани иддао қилинмоқда.

Шунингдек, Рас Лануф бандаргоҳида ҳам қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтган.

Исёнкорлар бу шаҳар тўлиқ назорат остида эканини айтишмоқда, лекин бу мустақил манбаалар тарафидан тасдиқланмади.

Исёнчиларнинг асосий қўрғони бўлиб қолаётган Ливиянинг иккинчи йирик шаҳри Бенғозида қурол омборида рўй берган портлашдан 19 одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG