Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва исёнчилар ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда мамлакатдаги иккита нефт иншоотига ўт кетди.
Сўнгги кунларда тўқнашувлар шиддатли тус ола бошлаган Рас-Лануфдан олинаётган хабарларга кўра, пойтахт Триполидан 580 километр шарқда жойлашган Сидр нефт иншоотида портлаш юз берган.
Мухолифат матбуот котиби Мустафо Ғериали ҳукумат тўплари отган снарядлар чўл ҳудудидан ўтган нефт қувурларига тегиб, Сидр иншоотига нефт таъминоти тўхтаб қолганини айтди.
У Қаддафий кучларини Ливиядаги тартибсизлик нефт таъминотига салбий таъсир этиши ҳақида Европани огоҳлантириш учун атайин нефт қувурларини нишонга олаётганликда айблади.
Ливияда мамлакатни 41 йилдан бери бошқариб келаётган Муаммар Қаддафийга қарши қуролли исён тўртадан бери давом этмоқда.