АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон келаси ҳафта Миср ва Тунисга сафар қилади.
Бу икки давлатда юз берган умумхалқ исёни натижасида АҚШнинг яқин иттифоқчилари бўлган ҳукуматлар ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Американинг юқори лавозимли расмийси бу давлатларга илк бор сафар қилмоқда.
Конгресс қўмитасида қилган чиқишида Клинтон ташрифи давомида президент Барак Обама маъмурияти ва Америка халқи бу давлатларни қўллаб-қувватлашини айтишини маълум қилди.
Давлат котиби Қўшма Штатлар бу давлатлар билан ҳамкор бўлиб қолишни истагида эканини қайд этди.
Ҳиллари Клинтон Яқин Шарққа сафари давомида Ливия мухолифати вакиллари билан ҳам учрашиш ниятида эканини ҳам маълум қилди.