Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:51

"Катта Саккизлик" Қаддафийни огоҳлантирди


"Катта Саккизлик"ка аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Ливия осмонини авиация парвозларидан ҳоли ҳудуд, деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилмади.

Вазирларнинг Парижда ўтказилган учрашувида қабул қилинган баёнотда бундай ҳудуд тўғрисида сўз юритилмаган.

Ҳужжатда, хусусан, агар Муаммар Қаддафий асосий инсон ҳуқуқларини топташда давом этаверса "жиддий оқибатлар"га дуч келиши тўғрисида айтилган.

Ливия осмонини авиация парвозларидан ҳоли ҳудуд, деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифни Франция билан Буюк Британия илгари сурган эди. АҚШ, Россия ва Европа Иттифоқи бу таклифни қувватлашдан тийилди.

"Катта Саккизлик"ка аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ўз баёнотида БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, Қаддафийни ҳокимиятдан кетишга мажбур қилиш учун унга босимни кучайтиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG