Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:34

Ўзбекистонлик насроний прозелитизмда айбланмоқда


Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Исо Масиҳ” гуруҳи раҳбарларидан бири Анвар Ражабовни қўлга олди.

Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар қилишича, Ражабов “Тўла Инжил насроний черкови” қошида ташкил этилган даъватчи гуруҳга мансуб бўлган.

Маълумотларга кўра, Анвар Ражабовнинг уйи тинтилганда насронийликнинг протестантизм мазҳаби ақидаси бўйича ёзилган 250 номдаги 350 дона адабиёт, 180 та CD ва DVD дисклар, 44 видеокассета, 22 та аудиокассета ва Golden Field процессори топилиб, мусодара қилинган. У Ўзбекистонда қонунан маън қилинган прозелитизмда (ўз динини ёйишга, бошқа диндагиларни ўз динига киритишга уриниш – таҳр.) айбланмоқда.

- Видео ва аудиоматериалларнинг барчаси мафкуравий ишлов ва ёшларни протестантлик руҳида тарбиялаш учун мўлжалланган диний мазмундаги материаллардан иборатлигини айтишга ҳожат ҳам бўлмаса керак, - дея иқтибос келтиради Регнум ўз манбаси сўзларидан.

У мазкур материаллар экспертизадан ўтказилгани, мусодара қилинган ашёвий далиллар ноқонуний бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши маън қилинганини ҳам билдирган. Шунингдек, Регнум манбаси Анвар Ражабов жорий қонун-қоидаларга хилоф равишда Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига протестантликка оид турли адабиётларни олиб кириш билан шуғулланганини қайд этган.

Мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG