Грузия пойтахти Тбилисида ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш қатнашчилари полиция машинасига ҳужум қилганидан кейин полиция ходимлари одамларга қарши резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.
21 май куни минглаб фуқаро президент Михаил Саакашивилининг истеъфосини талаб қилиб намойиш бошлаган эди. Бу Грузияда 2009 йилдан бери ҳукуматга қарши уюштирилган энг йирик намойиш экани айтилмоқда.
Мухолифат лидерлари полиция намойиш етакчиларидан бирини ҳибсга олишга урингани сабабли уларга ҳужум қилинганини таъкидламоқда.
- Биз фақат ўзимизни ҳимоя қилдик. Зўравонликни биз бошлаганимиз йўқ. Грузия ҳукумати бошлади. Биз аксар конституциялардаги каби ўз конституциямиз томонидан таъминланган ўзимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқимиздан фойдаландик, холос. Халқ ўз намойишларида ана шу ҳуқуқига таянмоқда. Биз бу нео-большевик режимни тугатамиз. Биз эркин ва демократик сайлов ўтказиш ҳуқуқимизни қайта қўлга киритамиз ва бу ҳукумат фаолиятига чек қўямиз,- деди воқеага изоҳ берган мухолифат лидери Нино Буржанадзе.
Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Шота Утиашвили мухбирларга полициянинг мақсади “намойишни тарқатиб юбориш бўлмагани”, балки тажовузкор намойишчиларни тўхтатиб қолишдан иборат бўлганини билдирди.
Утиашивили Франс пресс ахборот агентлигига полиция тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун резина ўқлардан фойдаланганини айтди.
Якшанбага ўтар кечаси олти минг одам давлат телевидениеси биноси олдида намойиш ўтказди. Минглаб одам пойтахтнинг марказий майдонига йиғилди.
Намойишчилар президент Саакашивилини кенг тарқалган камбағалликка барҳам бера олмаганлик ва Россия билан 2008 йилда бўлган урушда мамлакат ҳудудининг катта қисмини бой берганликда айбламоқда.
Айни пайтда Қора денгиз соҳилидаги Батуми шаҳрида ҳам юзлаб грузиялик ҳукуматга қарши намойиш ўтказди.
Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, намойишчилар эфир вақти берилишини талаб қилиб телевидение биносига бостириб киришга уринганидан кейин полиция томонидан тарқатиб юборилган.
Грузия мухолифати лидерларига кўра, сўнгги кунлардаги тартибсизликлар пайтида ўнлаб фаол ҳибсга олинган.
Мухолифат фуқароларни ҳукуматга қарши кенг кўламда ўтказилаётган намойишга қўшилишга чақирди.
Михаил Саакашвилининг президентлик муддати 2013 йилда тугайди.