Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2023, Тошкент вақти: 09:26

Эрдўғон партияси яна ғолиб


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмине хоним билан, Анқара, 2011 йилнинг 12 июни
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмине хоним билан, Анқара, 2011 йилнинг 12 июни

Туркияда ўтказилган парламент сайловида Адолат ва тараққиёт партияси учинчи маротаба ғалабага эришди.

Дастлабки натижаларга кўра, Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон етакчилигидаги партия 550 ўринли парламентда 326 та ўринни эгаллайди. Бу Адолат ва тараққиёт партиясига битта партия вакилларидан иборат ҳукумат тузиш имкониятини беради.

Овозларнинг 99 фоизидан ортиғи санаб бўлинганида, TRT телевидениеси хабарига кўра, Эрдўғон партияси сайловчиларнинг 50 фоиз овозини қозонгани, Республикачи халқ партияси 26 фоиз ва Миллатчи ҳаракат партияси 13 фоиз овоз олгани маълум бўлди.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кейин Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз сайловчиларига қўллов учун ташаккур изҳор қилди.

- Бу сайловда Туркия ғалаба қозонди, демократия ва халқ иродаси устун келди, - деди Адолат ва тараққиёт партиясининг Анқарадаги штаб-квартираси олдида йиғилган ўз тарафдорлари олдида сўзлаган Эрдўғон.

Эрдўғон партияси яна ғолиб
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00
Бевосита линк


Туркиядаги парламент сайловларида 15 та сиёсий партия ва 203 нафар мустақил номзод иштирок этди. Парламентга кириш учун сиёсий партиялар 10 фоизли тўсиқдан ўтишлари лозим эди. Бу тўсиқдан фақат юқорида номлари зикр этилган учта партиягина ўта олди. Шунингдек, дастлабки натижаларга кўра, Туркия парламентига курд миллий озчилиги вакиллари бўлмиш 20 дан зиёд мустақил номзод кириши кутилмоқда.

Айни пайтда якшанба куни Туркияда ўтган парламент сайловларида Адолат ва тараққиёт партияси конституцияга ўзгартириш киритиш имкониятига эга бўлиш учун парламентдаги ўринларнинг учдан икки қисмини (330 ўрин) эгаллашга муваффақ бўлолмади. Шу боис ҳукмрон партия эндиликда ўзига иттифоқчи излашига тўғри келиши айтилмоқда.

Ҳукмрон партия томонидан таклиф этилаётган конституция лойиҳасида Туркияни президент бошқарувидаги мамлакатга айлантириш, аёлларнинг давлат идоралари ва олийгоҳларда рўмол ўраб юришига рухсат беришни кўзда тутувчи моддалар бор.

Бу лойиҳани умумхалқ референдумига олиб чиқиш учун етарли овоз йиғолмаган Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари эндиликда мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритилишига эришиш учун бошқа партиялар вакилларини ўз томонига оғдиришга умид қилаётганларини айтмоқдалар.

Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари пойтахт Анқарада ғалаба нашъасини сураётган бир пайтда бошқа партиялар вакиллари сайлов натижаларидан норози бўлиб намойишга чиқдилар. Туркия жанубий-шарқида ўтказилган ана шундай оммавий норозилик намойиши полиция томонидан сувотар мосламалар ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тарқатилди.
XS
SM
MD
LG