Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:54

Эрдўғон партияси ғолиб, аммо мутлоқ кўпчилик эмас


Адолат ва Тараққиëт партияси ўз етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг сиёсий жозибаси туфайли ғалаба қозонди, демоқда таҳлилчилар.
Адолат ва Тараққиëт партияси ўз етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг сиёсий жозибаси туфайли ғалаба қозонди, демоқда таҳлилчилар.

Туркияда парламент сайлови дастлабки натижалари очиқланди. Сайловда иқтидордаги партия кўп овоз қозонга бўлса-да, партия лидери Ражаб Тойиб Эрдўғон конституцияга ўзгартириш киритиш ва пировардида президент лавозимини эгаллаш имконинига эришолмади. Адолат ва Тараққиëт партияси қозонган 49,9 овоз конституцияга ўзгартиш киритишга етмайди. 13 июн оқшомгача бўлган маълумотга кўра, Жумҳурият Халқ партияси 25,9 фоиз овоз олган. Миллий ҳаракат партияси эса 13 фоиз. Мустақил номзодлар эса 5,9 фоиз олиб, парламент сайланиш учун зарур бўсағадан ўта олди.


Агар бу рақамларни парламентдаги курсилар сонига ўгирсак, мана бундай манзара чиқади: Адолат ва Тараққиëт партияси парламентда 326 ўрин, Жумҳурият Халқ партияси 135 ўрин, Миллий ҳаракат партияси 53 ўрин ва мустақил депутатлар 36 ўринга эга бўлди.

Сайловда Туркиянинг 74 миллион аҳолининг 50 миллион сайловчисидан 84 фоизи иштирок этгани мамлакатдаги сиëсий фаоллик дараги сифатида кўрилди. Сайловчилар орасида ëшлар ва аëллар кўпчиликни ташкил қилди. Улардан бири Туғли исмли қиз сайловда иштирок этганидан бахтиëр эканини айтар экан, ҳаяжонини яшира олмади.

- Жуда ҳам бахтлиман. Ватанга, миллатга хайри бўлади иншооллоҳ. Ҳиссиëтларимни тушунтира олмайман,- дейди Туғли исмли қиз.

Дастлабки маълумотларга кўра, янги парламентда 80га яқин аëллар депутатлик мақомига эга бўлишган. Депутатлар орасида насронийлар, шоу бизнес вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда.

Сайловчиларнинг ярми бир партияга овоз берар экан, бу ҳақда бошқа партиялар ўз танасига ўйлаб кўриш керак, дейди Южал исмли сайловчи.

- Туркиянинг ярми бу парияга овоз берган экан, бу ҳақда ўйлаб кўриш керак. Жуда ҳам бахтиëрман. Бу ўзи олдиндан маълум нарса эди,- дейди Южал.

Ўз партияси биноси балконидан туриб сайловчиларни қутлаган Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон, берилган овозлар мамлакат конституциясини бошқалар билан бирга ўзгартириш имконини берди, деб таъкидлади.

Адолат ва Тараққиëт партияси қозонган 49,9 овоз конституцияга ўзгартиш киритишга етмайди, дейди Озодлик билан суҳбатда Қўч университети профессори Темур Хўжа.

- Бунда истаган қонун лойиҳаларини Конституция учун керакли қонун моддалари ўзгаришларини якка қила олмайди. Бунда мухолифат партияларининг ҳам овозига муҳтож бўлиб қолди. Шу сабабдан агар бу нуқтаи назардан олсак, Бош вазир Эрдўғон кўзда тутаëтган ўзгаришлар, чунки у Туркияга президентлик тузумини, системасини олиб келишни истайди Америкада бўлганидай. Демак, буни қила олмайди ҳозир. Чунки бунга бошқа партиялар қаршилик кўрсатмоқда. Чунки диктатурага йўл қўйилади бундай президентлик тузумида,- дейди Темур Хўжа.

Айни пайтда Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия тарихида кетма-кет учинчи марта сайловда ғалаба қозонган иккинчи партия лидери ўлароқ келди, дейди аввалги сайловларда “Она ватан” партиясидан депутат бўлиб Туркия Давлат вазири бўлган Аҳад Андижоний.

- Бу иккинчи. Аднан Мендерес ҳукумати даврида ҳам бўлган 1950да. 1950, 1954 ва 1957да уч марта сайланган.

Озодлик: Бу нимани билдиради?

- Халқ қўллаб-қувватлаяпти,- дейди асли ўзбекистонлик собиқ Туркия давлат вазири.

Аҳад Андижоний Эрдўғон партиясининг ютуғига мамлакатдаги исломий туйғуларнинг ошиши сабаб бўлди, деб қарайди ва эрта-индин бу ҳаяжонлар сўниб, оддий иқтисодий муаммолар ўртага чқиар экан, халқ иродаси ўзгариши ҳеч гап эмас, дейди.

- Ҳозир Туркиянинг тақрибан 600 миллиард долларга эришган бир қарзи бор. Охирги 8 йил ичида 200 миллиард доллардан устига 100да 200 фоиз қўшиб, 600 миллиард долларга чиқарган. Ҳар йил кўпаяяпти. Ўтган йил 48 миллиард доллар бўлган эди. Бу йил 68 миллиард доллар бўлиши айтилаяпти. Булар ҳаммаси секин-секин бир нима бўлиб портлаб кетганда, иқтисодий маънода 2000 йилда бўлганидай халқ ундан кейин бир кунда кўзини бекитиб қолади,- дейди Аҳад Андижоний.

Қўч университети профессори Темур Хўжа эса Туркиядаги сайловчиларнинг ярми Эрдўғон жозибаси учун овоз берди деган фикрда.

- Демак, унинг шахсий жозибаси бор. Сиëсатда кўп кишига унинг шахси, гапириш услуби ëки қилган ҳаракатлари ëқаяпти. Турк халқи демак раҳбар кишидан жозиба ахтаради. Демак, у кишида бу жозиба бор. Бошқа мухолифат партиялари эса албатта бундай жозибали раҳбарларни бу сайловда олдинга келтира олмади,- дейди Темур Хўжа.

Қуйида Аҳад Андижоний билан суҳбатнинг тўлиқ версиясини тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG