Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Би-би-си Жаҳон хизматининг Хўжанддаги мухбири Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинганидан хавотир билдирди.
Ўз баёнотида ташкилот Тожикистон ҳуқуқ –тартибот органларидан Усмоновнинг қўлга олиниши сабаблари ва қўйилаётган айбловларни асослаб беришни сўраган.
“Жиддий далиллар йўқ экан, мулозимлар зудлик билан Ўринбой Усмоновни озод этишлари керак”, дейилади Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳисоботида.
Усмонов душанба куни Сўғдда ҳибсга олинганди. Уни "Ҳизбут-Таҳрир" диний ташкилотига алоқадорликда гумон этмоқдалар.
Ҳамкасблари журналистнинг қамоққа олиниши унинг касбий фаолияти билан боғлиқлигини таъкидлашмоқда.