Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2023, Тошкент вақти: 21:56

ЎХҲ аъзолари телефон террорчиларига тенглаштирилди


Ўзбекистон Халқ ҳаракати масъуллари таъкидича, Ўзбекистондаги давлат идораларига қўнғироқ қилган ҳаракат аъзолари расмийларни конституцияга риоя қилишга чорлаган, холос.
Ўзбекистон Халқ ҳаракати масъуллари таъкидича, Ўзбекистондаги давлат идораларига қўнғироқ қилган ҳаракат аъзолари расмийларни конституцияга риоя қилишга чорлаган, холос.

Ўзбек расмийлари телефон орқали мулозимларни “конституцияга риоя қилиш”га чақирган шахслар устидан жиноят иши очди.

"Биз Каримов рeжимининг зулмига қарши бўлган барча шахслар билан алоқада бўламиз, уларни ўз сафимизга келиб қўшилишларини шарафлаймиз!"

"Биз мавжуд мухолифат партиялари билан ҳам, жорий ҳукумат ичидаги Каримовдан норози бўлаётган маъмурлар билан ҳам алоқадамиз!"

- Ўзбекистон халқ ҳаракати нашрида турган бу гапларни биз мамлакат ичкарисига етказиш билан фаол шуғулланаяпмиз, - дейди ҳаракат матбуот котиби Фазлиддин Нурмуҳаммедов.

Нурмуҳаммедовга кўра, Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоллари Ўзбекистоннинг 12 вилояти прокуратурасига телефон қилиб, ўз талабларини билдиришган.

"Телефонда мулозимлар билан гаплашар экансиз, бирор-бир шаклда таҳдид аломатлари бўлдими?" деб сўраймиз суҳбатдошдан.

- Телефон қилган одамнинг шахсан ўзи билан ҳам гаплашдим. “Ҳақиқатан прокуратура идораларига телефон қилдим” деди. Конституцияга амал қилиш, қонунга риоя қилиш, халқни ҳимоя қилиш сўралган. Улар қонунга зид амалини давом эттирган тақдирда, халқнинг чидами тошиб кетганлигини инобатга олиб, бу катта бир фожиали ҳолатга олиб келишини айтиб, кўрсатиб ўтишган, - дейди Ўзбекистон халқ ҳаракати матбуот котиби Фазлиддин Нурмуҳаммедов.

Эслатиб ўтамиз, 16 июл куни Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таянган ҳолда мамлакатда "Акромийлар" гуруҳига мансуб кишиларга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида хабар тарқатганди.

Жиноий иш очилган кишилар аслида қидирувда бўлган шахслар эканини қайд этган Регнум манбаси уларнинг участка нозирлари, туман ИИБлари ва бошқа милиция бўлимларига қўнғироқ қилиб, расмийларга таҳдид қилганини маълум қилган.

Бироқ ЎХҲ вакиллари бу каби таҳдидлар бўлганини инкор қилмоқдалар.

Ўзбекистон халқ ҳаракатининг мамлакат мулозимларига хитоби интернетдаги Youtube порталига ҳам жойлаштирилган. Бу мурожаат тарғибот жанри талаблари асосида ўзбекистонлик мулозимларни конституцияга риоя қилишга чақиради.



- Ўзбекистон халқ ҳаракати бундан буëн ҳам ўзбек мулозимларига телефон қилишда давом этади, - деб билдирди ҳаракат матбуот котиби Фазлиддин Нурмуҳаммедов.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манбанинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон халқ ҳаракати фаолларининг тинимсиз қўнғироқлари ҳукумат ичида катта талвасага сабаб бўлган.

- Аввалига хавфсизлик ходимларига улар билан узоқ гаплашиб туришни тавсия қилишган. Узоқ гаплашганда уларнинг қайси жойдан қўнғироқ қилаëтганини аниқлашнинг техник имкони пайдо бўлади. Кейин баъзи мулозимлар уларнинг таъсирига берилишидан ҳайиқишдими¸ мулоқот қилмасликни тавсия қилишди, - дейди Ўзбекистон хавфсизлик тизимларига яқин манба.

Қаршилик ҳаракатларининг бундай амаллари сиëсат тарихида янгилик эмас. Полшадаги Solidarnost ҳаракати айни тарзда поляк мулозимларига қўнғироқ қилиб, уларни ўз тарафига оғдиргани тарихда қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG