Тюмен вилоят мусулмонлар диний идораси раҳбари Ғалимжан Бикмуллин ўтган ҳафта Тюмен драма театрида Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланиб ўтказилган тадбир чоғида Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Абдураҳим Қаюмов эътиборини ўзбек махсус хизматлари асли ўзбекистонлик, бироқ айни пайтда Россия фуқаролигини олган имомларни таъқиб қилаётганига қаратди.
Ислам News нашрининг Бикмуллин сўзларидан иқтибос келтиришича, ўзбекистонлик имомлар ўз вақтида Сибирда Ислом динининг оёққа туришига катта ҳисса қўшганлар, уларнинг айримлари Россияда қолганлар. Бикмуллинга кўра, айни пайтда Россия фуқаролигини олган бу имомлар ҳозирда диний қарашлари учун ҳибсга олинишдан чўчиб, ҳатто туғилган юртига бориб, қариндошлари билан ҳам дийдорлашиб келолмаяптилар.
Тюмен вилоят мусулмонлар диний идораси раҳбари махсус хизматлар сўровномасига кўра Ўзбекистонга бериб юборилган ўзбек диндорлари давлат тузумига тажовуз қилганликда айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганларини қайд этди.
Сўз орасида Ғалимжан Бикмуллин ўзбекистонлик дипломатга ўзининг Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида ўқиганини айтаркан, исломий уйғонишга қўшган ҳиссаси учун ўзбекистонлик диний арбобларга миннатдорчилик изҳор қилди.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Абдураҳим Қаюмов Тюмен вилоят мусулмонлар диний идораси раҳбари Ғалимжан Бикмуллин мурожаатини жавобсиз қолдирди.
Ислам News нашрига кўра, ўзбекистонлик дипломат Тюмен муфтийсини гапини тинглаб бўлганидан сўнг индамасдан “Наврўз” ўзбек жамияти томонидан тайёрланган концертни кўришда давом этган.
Аснода Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган тадбир олдидан консул Абдураҳим Қаюмовнинг Тюмен жомеъ масжиди имоми Алишер Дедамирзаев билан суҳбатлашгани айтилмоқда.
Россиянинг Тюмен вилоятига ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида Ўзбекистоннинг Наманганидан келган Алишер Дедамирзаев ўша даврлардан буён муфтий Ғалимжан Бекмуллиннинг ўринбосарларидан бири бўлиб ҳисобланади.