Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:16

Сурия АҚШга жавобан Вашингтондаги элчисини чақириб олди


Сурия президенти Башар ал-Ассад ва АҚШ элчиси Роберт Форд.
Сурия президенти Башар ал-Ассад ва АҚШ элчиси Роберт Форд.

АҚШнинг Суриядаги элчиси Роберт Фордни Дамашқдан чақириб олганига жавобан, Сурия ҳам Вашингтондаги элчиси Имад Мустафони чақириб олди.

Сурия элчихонаси вакилига кўра, Имад Мустафо душанба куни АҚШни тарк этган.

Вашингтон элчи Роберт Фордни унинг хавфсизлигини таъминлаш учун чақириб олганини таъкидлади.

АҚШнинг Суриядаги элчиси бу мамлакат ҳукуматини мухолифатга қарши репрессиялар қўллаганликда бир неча бор танқид қилган ва шунинг учун Дамашқ уни Сурия ички ишларига аралашганликда айблаган эди.

Суриядаги тартибсизликлар 8 ойдан буён давом этмоқда. Бу вақт ичида, БМТ маълумотларига кўра, 3 мингдан зиёд киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG