Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:11

Ўзбек-қирғиз чегарасида фуқаролар сарсон бўлмоқда


Қирғиз-ўзбек чегарасидаги айланма йўллардан фойдаланаётган икки давлат фуқаролари қарийб 4 километр қорли ва лойли йўлни босиб ўтишга мажбур бўлмоқдалар.
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги айланма йўллардан фойдаланаётган икки давлат фуқаролари қарийб 4 километр қорли ва лойли йўлни босиб ўтишга мажбур бўлмоқдалар.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги аксар назорат-ўтказиш пунктларининг ишламаётгани ҳар икки давлат фуқаролари учун катта қийинчиликлар туғдираяпти.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ўртасидаги чегара пунктлари ёпиқлиги туфайли бу ҳудудларда яшовчи фуқаролар қўшни давлатга айланма йўллар билан ноқонуний равишда ўтишга мажбур бўлмоқдалар.

Чегарадаги айланма "йўл"ларнинг аксарияти шудгор қилинган.
Чегарадаги айланма "йўл"ларнинг аксарияти шудгор қилинган.
​Улар буни қирғизистонликлар учун ҳам, ўзбекистонликлар учун ҳам очиқ бўлган “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктининг ўзлари учун олислик қилаётгани ҳамда кўп харажат талаб қилиши билан изоҳламоқдалар. Дарҳақиқат, жалолободликлар “Дўстлик”ка келиш учун камида 100-120 километр йўл босиб ўтишлари керак бўлади.

Бу ҳақда мазкур воқеаларга шахсан гувоҳ бўлган Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Санжарбек Эралиев билан қилган суҳбатимизни қуйида тинглашингиз мумкин:

Санжар Эралиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:18 0:00
Бевосита линк


Айланма йўллардан ўтаётганлар қўлга тушгудек бўлса, йўқ деганда чегарачиларга "ўлпон" тўлаш билан қутулади, дейишади гувоҳлар.
Айланма йўллардан ўтаётганлар қўлга тушгудек бўлса, йўқ деганда чегарачиларга "ўлпон" тўлаш билан қутулади, дейишади гувоҳлар.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил апрелида Қирғизистонда рўй берган инқилоб ортидан Ўзбекистон билан чегаралар ёпилганди. Икки давлат мулозимларининг узоқ давом этган музокараларидан сўнг 2011 йил 25 октябр куни (Қирғизистондаги президентлик сайловидан 5 кун олдин) Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти чегарасида жойлашган “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти очилди, бироқ бошқа 16 пункт ҳамон ёпиқлигича қолмоқда. Бу назорат-ўтказиш пунктларининг қачон очилиши тўғрисида бирор-бир расмий маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG