Ўзбекистондаги айрим қишлоқ мактабларида ўқувчилар совқотмасликлари учун дарс вақти 45 дақиқа ўрнига 25 қилиб белгиланган.
- Дарслар 20-25 минут. Совуқ бўлгани учун дарсларни тез-тез ўтиб, қолганини уйга бериб юборишяпти. Фақат, комиссия келса, 45 минут ўтишади,- дейди Хоразмнинг Янгиариқ туманида яшовчи саккизинчи синф ўқувчиси Феруза.
Болалар дарсда устки кийимларда ва ҳатто қўлқопда ўтиришибди. Баъзи ўқувчилар совуққа дош беролмай дарсларга ҳам келмаяпти, дейди ўз исмини айтмаган бошқа бир ўқувчи.
- Муздек хоналарда дарсда ўтириб, совқотиб кетяпмиз. Баъзилар шу боис дарсга келмаяпти. Қишда доим шунақа бўлади. Бу фақат бизни мактабда эмас, ҳаммаси шунақа, совуқ,- дейди ўз исмини айтмаган янгиариқлик яна бир ўқувчи.
Ота-оналарнинг фарзандлари шамоллаб қолмасин деб дарслар 25 минут ўтилишига рози бўлмасдан бошқа иложи йўқ, дейди Ферузанинг дадаси Баҳодир ака.
- Дарс пайти ўқитувчилар ва ўқувчилар оғзидан буғ кўтарилади, буни кўриб дахшатга тушасиз. Болам шамоллаб қолмасин деб дарслар қисқартирилишига рози бўлдик, на илож,- дейди Баҳодир ака.
Айрим пулдор ота-оналар эса репетиторларни ёллаб фарзандларини уйда ўқитишмоқда. Урганчлик Назира опа шундай ота-оналардан бири.
- Ўзи мактабларда ҳозир ўқиш йўқ. Яна дарсларни 25 минут қилиб қўйибди. Фарзанди билимли бўлишини истаган кўпчилик ота-оналар ҳозир уйига ёнидан пул тўлаб репетитор чақиртиряпти”, - дейди уч фарзанднинг онаси Назира опа.
Хоразм вилоят Халқ таълими бошқармаси расмийлари иситилмаган мактабларда дарслар 20 минутга қисқартирилганини рад этди.
- Дасрлар 20 минут бўлиши мумкин эмас. Лекин, дарсхоналар совуқ бўлса печ қурилсин, кўмир олинг, вазиятдан чиқинглар деган гап айтиляпти. Дарслар қисқартирилсин деган гап йўқ. Бунинг учун ҳокимни, туман халқ таълими бўлимини буйруқи бўлиши керак,- дейди Хоразм вилоят Халқ таълими бошқармаси расмийларидан бири.
Лекин, синфхоналари совуқдан қақшаб ётган мактабларнинг ҳаммасида ҳам дарслар қисқартирилмаган. Зукко ўқитувчилар болалар совқотиб қолмасликларининг бошқа йўлини топишмоқда. Айрим мактабларда ўқувчиларни синфхонада ҳар 20 дақиқада югиртириб туришади.
Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари мактабларида ҳам совуқчилик сабаб таътиллар вақти узайтирилгани ёки дарслар вақти қисқартилгани ўтган йили ҳам кузатилган эди.