Линклар

Шошилинч хабар
04 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:35

Путин сайловни ютди


Russia -- Supporters of Russia's current Prime Minister and presidential candidate Vladimir Putin wave flags during a rally in his support in Manezhnaya Square, 04Mar2012
Russia -- Supporters of Russia's current Prime Minister and presidential candidate Vladimir Putin wave flags during a rally in his support in Manezhnaya Square, 04Mar2012
Россияда 4 март куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида, дастлабки маълумотга кўра¸ Владимир Путин сайловчиларнимнг 65 фоиз овозини қозонган.

Москвада ўз тарафдорларининг намойишида гапирган Владимир Путин очиқ ва ҳаққоний жангда ғалабага эришганини кўзига ëш олиб айтди.

Россия МСК маълумотига кўра, коммунистлар лидери Геннадий Зюганов 17%¸ Тадбиркор Михаил Прохоров ва ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский 7%дан овоз олишган.

«Справедливая Россия» етакчиси Сергей Миронов 4% фоиздан кам овоз олган.

Сайловни кузатган "Голос" уюшмасига кўра овоз бериш пайтида 3 мингта қонун бузилиш ҳолати қайд қилинган.

МСК раиси Владимир Чуров сайловда жиддий қонунбузарлик бўлмади дея баëнот берди.
XS
SM
MD
LG