Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:38

Ўзбекистонда CA-News сайтига қисман тўсиқ қўйилди


Марказий Осиё янгиликлари сайтининг айрим саҳифалари Ўзбекистонда очилмаяпти.

Бу ҳақда хабар қилган CA-News сайтининг ёзишича, Ўзбекистон ҳақида танқидий руҳда ёзилган мақолаларни ўқимоқчи бўлган фойдаланувчилар муаммога дуч кела бошлаганлар. Бундай мақолаларни очмоқчи бўлганлар автоматик равишда бош саҳифага “отилаяпти” ёки уларнинг мониторида саҳифада хато борлиги ҳақидаги хабар чиқиб қолаяпти.

Бироқ анонимайзер ёки прокси-серверлардан фойдаланилган пайтда сайтдаги барча материаллар муаммосиз очилмоқда.

Хорижий оммавий ахборот воситалари сайтларига кириш йўлларини вақти-вақти билан ёпиб турадиган ўзбек расмийлари кейинги йилларда 250 чоғли сайтга тўсиқ қўйгани айтилади. Озодлик, Америка овози, BBC, Eurasianet.org, Ferghana.ru, Uznews.net, Deutsche Welle (Немис тўлқини), iwpr.net каби хорижий нашрлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, мамлакатда ўзбек мухолифатига тегишли қатор сайтлар ҳам блокировка қилинади.

Жорий ҳафта бошида маркази Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти "Интернет душманлари" рўйхатини эълон қилган ва бу рўйхатдан Ўзбекистон ҳам ўрин олганди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг мазкур рўйхатига Ўзбекистондан ташқари Баҳрайн, Беларус¸ Бирма, Хитой, Куба, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Туркманистон ва Вьетнам каби 12 давлат киритилган.
XS
SM
MD
LG