Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2023, Тошкент вақти: 00:36

АҚШ делегацияси Душанбедаги анжуман залини тарк этди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк бошчилигидаги делегация Тожикистон пойтахтида Афғонистонга бағишлаб ўтказилаётган минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференцияси залини тарк этди.

Бу воқеа Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод чиқиши чоғида юз берди. Эрон президенти ўз чиқишида Афғонистондаги барча фалокатлар учун НАТО ва АҚШни айблай бошлаганди.

- НАТО ва АҚШ ўз сиёсатини ўзгартириши керак, чунки улар дунёга шарт қўядиган давр ўтиб кетди. Бунақа сиёсат фақат зиён-заҳмат олиб келишини, уни юргизганлар эса жазоланишини тарих кўп исботлаган, - деди жумладан Маҳмуд Аҳмадийнажод Афғонистон масалалари бўйича Душанбеда ўтаётган RECCA-V анжуманида сўзлай туриб.

АҚШ делегацияси Душанбедаги анжуман залини тарк этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00


Эрон президенти НАТО ва АҚШ Афғонистондан чиқиб кетиши билан наркотиклар билан боғлиқ муаммо ҳам ҳал бўлишига амин эканини айтди.

Тожикистондаги маҳаллий ахборот агентликларининг хабар қилишларича, Блейк бошчилигидаги Қўшма Штатлар делегацияси Аҳмадийнажод нутқидан кейин анжуман залига қайтган.

Икки кун давом этадиган RECCA-V конференцияси 26 март куни эрталаб Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан очилди. Ундан сўнг Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Покистон президенти Осиф Али Зардорий сўзлади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Душанбедаги анжуманда “Инфратузилмани ривожлантириш орқали иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш”, “Маориф ва касбий таълимни ривожлантириш орқали кишилик потенциалини мустаҳкамлаш” ва “Ҳамкорлик ва мувофиқлаштирувни мустаҳкамлаш воситасида сармоя, савдо-сотиқ, транзит ва чегараларни бошқаришни рағбатлантириш” мавзуларида ишчи гуруҳларнинг мажлислари бўлиб ўтади.

Чунончи биринчи ишчи гуруҳ мажлисида Афғонистонни минтақа давлатлари билан боғлайдиган темир йўл ва автомобил йўллари лойиҳалари ҳамда Туркманистондан Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга (ТАПҲ) газ қувурини ётқизиш ва Қирғизистон ва Тожикистондан Жанубий Осиёга электр қуввати узатишга (CASA-1000) оид энергетик лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтиши режаланган.

Анжуман ишида элликка яқин мамлакат ва 30 чоғли халқаро ташкилотдан вакиллар иштирок этаяпти.

RECCA анжумани дастлаб 2005 йилда Кобулда, 2006 йили Ню Делида, 2009 йилда Исломободда ва 2010 йили Истанбулда ўтказилган.
XS
SM
MD
LG