Линклар

Шошилинч хабар
09 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:41

Россия НАТОга ўз аэродромидан фойдаланишга рухсат берди


Россиянинг янги сайланган президенти Владимир Путин НАТО кучлари Афғонистондаги амалиётларида Россиядаги аэродромдан фойдаланиши мумкинлигини айтди.

Чоршанба куни қилган чиқишида Путин НАТОнинг сўнгги ҳаракатларини “Совуқ урушга қайтиш” дея баҳолаган бўлса-да, ғарбий алянснинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга катта ҳисса қўшганини таъкидлаб ўтди.

НАТО Россия ҳукуматидан Афгонистондаги халқаро кучларни олиб чиқишда Уляновск шаҳридаги аэродромдан фойдаланишни сўраган эди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам НАТО кучларининг Волга дарёси бўйида жойлашган Уляновск ҳаво базасидан фойдаланишига рухсат бериш Россия манфаатлари ва мамлакат хавфсизлигига хизмат қилажагини таъкидлаган эди.

Чоршанба куни Уляновск полицияси аэродром яқинида НАТО юкларини Россиядан ўтишига қарши бўлганлар лагерини тарқатиб юборди.
XS
SM
MD
LG