Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:34

"Пахтакор" раҳбарияти Озодликка изоҳ берди


Самвел Бабаян Озодликка ўзи боғланишга ваъда берди.
Самвел Бабаян Озодликка ўзи боғланишга ваъда берди.

"Пахтакор" клуби директори ўринбосари Равшан Салимов Озодликка интервью бериб, клуб раҳбарияти атрофида бўлаётган гап-сўзларга ойдинлик киритди.

18 апрел куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Доҳада ўтказилган "Ал-Араби" ҳамда "Пахтакор" клублари ўртасидаги ўйин 0:1 ҳисобида “пахтакорчилар” ғалабаси билан якунланди.

Қатардаги бу ғалаба билан “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасида ўз гуруҳида иккинчи поғонага кўтарилди.

“Пахтакор” жамоаси кейинги ўн йил ичида 8 маротаба Ўзбекистон чемпиони ва 10 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди.

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) эса сўнгги ўн йилдаги натижаларга кўра "Пахтакор" клубини Осиёнинг энг яхши жамоалари орасида иккинчи ўринга қўйди.

“Пахтакор” қўлга киритараётган мувафаққиятларга кейинги икки ҳафта давомида пайдо бўлган гап-сўзлар соя ташлагандай бўлди.

4 апрел куни футбол ишқибозларининг “Пахтакор” клуби вице-президенти Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиб чиқиши ўзбек футбол оламида кутилмаган шов-шувларга сабаб бўлди.

“Пахтакор” клубида 10 йилдан буён фаолият юритаётган 41 ёшли Самвел Бабаянга нисбатан эътирозлар ижтимоий тармоқларда энг муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди.

Озодлик 17 апрел куни ушбу мавзуни ёритиб, воқеа тафсилотларини ўрганишга ҳаракат қилди.

Бироқ “Пахтакор” раҳбариятининг Доҳада ўйинни кузатишга кетгани боис, улар билан боғланиш имкони бўлмаган эди.

18 апрел куни “Пахтакор” клуби вице-президенти Самвел Бабаян билан боғланганимизда, у сафардан эндигина қайтганини айтиб, вақт топиб, Озодлик билан гаплашишга рози эканлигини билдирди.

"Пахтакор" клуби директори ўринбосари Равшан Салимов эса Озодликка интервью бериб, "Пахтакор" клуби раҳбарияти шаънига бўлаётган эътирозлар асоссиз эканлигини таъкидлади.

Айни пайтда Равшан Салимов Бабаян истеъфосини талаб қилган футбол ишқибозларининг жаримага тортилганини тасдиқлади.

Равшан Салимов билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:02 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG