Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:27

Туркман чегараси ўзбеклар учун торайди


Ўзбекистон президентининг Туркманистон иккинчи президенти билан муносабатлари бирмунча яхши бўлишига қарамасдан, ўртадаги чегаралар маҳкамлигича қолмоқда.
Ўзбекистон президентининг Туркманистон иккинчи президенти билан муносабатлари бирмунча яхши бўлишига қарамасдан, ўртадаги чегаралар маҳкамлигича қолмоқда.

Туркман чегарасининг ўзбеклар учун бир кунда бир соатга очиладиган эшигидан апрел ойининг 19 кунида 1000 киши Ўзбекистонга қайтарилди.

Кейинги 20 кун ичида мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Туркманистонга киритилмади.

Бу маълумотни Озодликка етказган Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳайитбой Ëқубовга кўра, гап Туркманистон билан чегарадош туманларида истиқомат қилувчи ўзбек фуқаролари ҳақида кетмоқда.

Чегарадош ҳудудда яшагани боис Туркманистонга имтиëзли кириш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг қўшни давлатда яшовчи яқинларини кўришга бораëтиб катта чекловларга дуч келишган.

Ҳайитбой Ëқубовнинг айтишича, Ўзбекистоннинг Шовот ва Амударë туманларига яқин туркман чегара постларида чеклов ҳолатлари кучайган.

Туркман мухолифатига оид Gundogar нашри ўз манбаъларига таяниб, бир ойнинг ичида Туркманистонга киришни истаган 4500 фуқародан 1200 нафари ҳеч бир изоҳсиз қайтариб юборилгани ҳақида ëзди.

Озодлик билан суҳбатда Ҳайитбой Ëқубов Туркманистон чегарачилари чиғириғидан ўтмаганлар билан суҳбатлашиб, бу ҳолат сабабини тушунганлигини айтди:

- Савол жавоб қилишяпти. Қаерга борасан, қариндошиниг қайси манзилда яшайди деган саволга жавоб бера олмаганлар Туркманистонга киритилмаяпти. Аслида улар ҳақиқатдан ҳам қариндошиникига кетяпти, аммо аниқ адресини билишмайди.

Бир вақтлар туркман-ўзбек чегарасидаги Тошҳовуз вилоятида яшаган, ҳозир сиëсий муҳожир мақомида Европада истиқомат қилаëтган туркманистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Фарид Туҳватуллинга кўра, чегарадаги бу муаммо негизида расмий Ашхобод сиëсати ëтибди:

- Туркман чегарачилари Ўзбекистон фуқароларига доимо ўтакеткан ëмон муносабатда бўлишади. Улар имкон берилганидан ҳам жуда кам ўзбекни ўтказиш пайида бўлишади. Албатта чегарачилар ҳатти-ҳаракатларини раҳбарият белгилайди. Раҳбарият иродаси эса ўзбек – туркман дўстлигини мустаҳкамлашга қаратилмаган, дейди ҳуқуқ фаоли.

Gundogar нашри бир кунда биргина Кўҳна Урганч чегара постидан 52 киши қайтарилгани айтади.

Демак кимдир тўйга кимдир азага бора олмаган.

Туркман чегараси эса кунда бир соат очиқ туради.

Туркманистон тарафи 1999 йилда бир тарафлама тарзда Ўзбекистон билан чегараси бўйлаб тиканли сим девори ўрнатишни бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG