АҚШ денгизчилари Покистоннинг Абботобод шаҳрида Ал-Қоида террор тармоғи етакчиси Усама бин Ладинни ўлдирганига 2 май куни бир йил тўлди.
Шу муносабат билан АҚШдаги Террорчиликка қарши кураш маркази мазкур амалиëт даврида қўлга киритилган бин Ладин ëзишмаларининг бир қисмини жамоатчиликка эълон қилди.
Ҳозирча Усама бин Ладин томонидан ëзилгани айтилаëтган мактублардан 17 таси устидан махфийлик тамғаси олиб ташланди ва марказ Интернет саҳифасида чоп этилди.
Асли араб тилида ëзилган бу мактублар 175 саҳифадан иборат ва уларда Ал-Қоида тармоғи етакчисининг Абботободдаги махфий қўрғондаги ҳаëтининг айрим тафсилотлари акс этган.
Мазкур ëзишмаларни ўрганиб чиққан терроризм бўйича мутахассислар¸ ўлимидан олдин бин Ладиннинг дунë бўйлаб болалаб кетган Ал-Қоидага алоқадор турли жиҳодий гуруҳларнинг кундалик фаолиятидан узилиб қолганини қайд этмоқдалар.
Абботободдаги қўрғонда ниҳоятда кучли хавфсизлик чоралари остида¸ атроф-дунëдан ажраган ҳолда яшаган бин Ладин¸ ўз издошлари билан на мобил телефон ва на Интернет орқали алоқа қилa олган.
Ҳозирги тиғиз технологик дунëда Усама томонидан қўрғондаги беш дона компютерда ëзилган мактуб ва йўлланмалар¸ флэш дискка кўчирилиб¸ ишончли чопар билан дунëнинг турли мамлакатларидаги тегишли шахсларга етказиб турилган. Сўнгра¸ унинг мурожаат ва баëнотлари Интернетга қўйилиб¸ Ал-Қоида аъзолари ва тарафдорларига тарқатилган.
Бу мактуб ва ëзишмаларда¸ Усаманинг Ал-Қоида фаолиятини бошқара олмай қолгани¸ қолаверса¸ тармоқнинг бошқа етакчилари билан мафкуравий ва ташкилий зиддиятда экани ойдинлашади.
Хусусан¸ эълон қилинган мактублардан¸ Усама бин Ладиннинг Ал-Қоида тармоғининг асосан мусулмон мамлакатларида амалга ошираëтган худкушлик ҳужумларидан норози экани кўрилади.
“Диндош биродарларимизга қарши ҳужумлар қолган мусулмонларни биздан узоқлаштирмоқда”¸ дея хавотир билдирган бин Ладин¸ ўз издошларига¸ кураш стратегияси марказига АҚШ ни қўйишни топширади.
Усама ҳозирлаган стратегияга кўра¸ Ал-Қоиданинг асос нишони АҚШ президенти Обама ва Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг собиқ бош қўмондони¸ (ҳозирда Марказий разведка бошқармаси раҳбари) генерал Петреус бўлмоғи лозим.
Усама бин Ладин¸ ўз издошлари Ал-Қоида Обама ва Петрэус учқичларини уриб тушириши¸ Обама ўлгач унинг ўрнига келадиган вице-президент Жон Байден¸ бундай лавозимга тайëр бўлмагани боис¸ АҚШни инқирозга бошлаш орқали Ал-Қоида билан урушни ютқизишини таъкидлайди.
“Акс ҳолда¸ биз алоҳида олинган жангларда ютиб¸ урушни ютқизишимиз мумкин¸ деб огоҳлантиради бин Ладин ўз муридларини.
Усама бин Ладиннинг жамоатчиликка ошкор қилинган мактубларидан¸ унинг Ал-Қоида тармоғининг турли минтақавий гуруҳларни ўз ичига олиш орқали кенгайиб¸ ягона мақсад ва амалиëтга бирлаштириш тобора қийинлашиб бораëтганидан норози экани кўрилади.
Ал-Қоиданинг асл номи Ал-Қоида ал-Жиҳоддан қисқартирилиб¸ унинг асл диний-мафкуравий моҳияти йўқолгани ҳам Усамани ташвишга солган ва шу боис у тармоқ номини ўзгартиришни таклиф қилган.
Аммо бу ëзишмаларни тадқиқ қилаëтган таҳлилчилар¸ Ал-Қоиданинг аллақачон Усама бин Ладин йўл-йўриқларига амал қилмай қўйган ўнлаб¸ балки юзлаб каттаю кичик жиҳодий гуруҳларга айланиб қолгани ва Абботободдаги узлатдан туриб¸ Усаманинг бу гуруҳни ягона бошқарув тизимига қайтаришга муваффақ бўла олмаганини айтмоқдалар.
Таъкидланишича¸ Усама бин Ладин Ал-Қоида террор амалиëтларининг бош мувофиқлаштирувчиси Айман ал-Завоҳирий билан кўп масалада келишмаган.
Бин Ладин ўлимидан сўнг Ал-Қоидани бошқариш айнан Завоҳирийга ўтгани айтилмоқда ва бундан Усама бин Ладин ўз издошларига сингдиришга уринган стратегиянинг амалга ошиш эҳтимоли реалликдан янада узоқлашгани тахмин қилинмоқда.