Германия пойтахтидаги "Вавилон" кинотеатрида 9 май куни Андижон воқеаларига бағишланган филм намойиши баробарида халқаро ва ўзбекистонлик экспертлар иштирокида мунозара ҳам бўлди.
Тадбир немис парламенти депутати Виола фон Крамон ташаббуси билан ўтказилди.
"13 май воқеаларидан етти йил ўтиб эса Андижон мавзуси Европа Иттифоқи сиёсатида унут бўлаёзган мавзуга айланган", деди Озодлик билан суҳбатда немис депутати.
9 май куни ўтказилган тадбирда Андижон воқеаларининг бевосита гувоҳлари ва ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларидан ташқари немис депутатлари, журналистлар ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари қатнашди.
Берлиндаги мунозарада Германиядаги Конституцион ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича Европа маркази Бош директори Вольфганг Калек қатнашди.
Вольфганг Калек Андижон воқеалар пайтида Ўзбекистон ички ишлар вазири бўлган Зокир Алматовга қарши жиноий иш очиш ташаббускоридир.
Суҳбат мавзуси ана шундан кейин яқин мозийга кўчади.
23 тадбиркор озодлигини талаб қилиб кўчада тинч намойиш ўтказганларнинг тасвири 13 май куни ҳукумат ўқидан илма-тешик бўлган жасадлар тасвири билан алмашади.
Навбатдаги кадрда Моника Уитлок Андижондаги оммавий қабрга майит қўйилаëтган жараëн фонида туриб воқеаларни дунë жамоатчилигига етказмоқда.
Филм охирида Швеция қоронғулигига чўмган денгизнинг олислардаги зўрға йилтираб турган маëғи танбурнинг ғамли садолари фонида акс этади

Зулмат қўйнида йўқ бўлган маëқ
9 май куни Берлинда намойиш қилинган филм олис Швециянинг қорли ëбонидан бошпана топган андижонлик отахоннинг суҳбати билан бошланади.Суҳбат мавзуси ана шундан кейин яқин мозийга кўчади.