Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:56

Чехиялик ўзбек рассомининг Тошкент кўргазмаси


Элдор Фатхуллиннинг "Сижжак манзараси" номли асари.
Элдор Фатхуллиннинг "Сижжак манзараси" номли асари.

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Тошкентдаги Икйо Ҳираяма номли маданият марказида рассом Элдор Фатхуллиннинг кўргазмаси очилади.

2000 йилдан бери Чехияда ижод қилаëтган Элдор Фатхуллин ўз кўргазмасини "Анор куни, анорга бағишлов, анор соясида" деб аташини айтади Озодликка.

31 май куни тантанали очилиши кутилаëтган бу кўргазмага сўнгги расмларни иляпмиз, деди тадбир ҳақида Озодлика билдирган маданият маркази раҳбари Фаррух Усмонов.

Таниқли ўзбек рассоми Чингиз Аҳмаровнинг қобил шогирдларидан бўлган Элдор Фатхуллин бу кўргазмани ўз устозининг 100 йиллигига бағишлади.

Кўргазмага Чехиянинг Ўзбекистондаги элхихонаси ҳомийлик қилди.

Анорларга мафтун бўлган рассом

Элдор Фатхуллин 1956 йил Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бенков номли рассомлик билим юртини ва Беҳзод номидаги рассомлик олийгоҳини тугатган.

Таниқли рассомлар Чингиз Аҳмаров, Бахтиëр Бобоевлар раҳбарлигида бир нечта монументал-маҳобатли деворий расмлар яратилишида иштирок этган.

2000 йилдан бери Чехияда истиқомат қилади. Асарлари Германия, Ҳолландия ва Чехиядаги кўргазмаларда намойиш қилинган.
XS
SM
MD
LG