Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридаги маҳкамада Жанаўзен тартибсизликлари бўйича 37 айбланувчининг 16 таси шартли жазо олди, 3 нафар судланувчи айбдор эмас деб топилди, 5 судланувчи амнистия қарори билан озодликка чиқди.
Ўтган йилнинг 16 декабр куни Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳри ва Шетпе посёлкасида оммавий тартибсизлклар келиб чиққан эди.
Нефтчиларнинг 7 ой давомида адолатли талаб қилиб шаҳарнинг марказий майдонида намойиш қилиб туриши мустақилликнинг 20 йиллиги нишонланаётган кунда оммавий тартибсизликка айланиб кетган эди.
Тартибсизликлар давомида 17 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ фуқаро жароҳат олган.
5 нафар полиция ходими хизмат ваколатини суистеъмол қилиш айби билан турли йилларга озодликдан маҳрум қилинди.
Айбланувчиларнинг 12 нафарига ҳакам 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси берди.